Жорий йилда 16 мингдан зиёд ватандош тарихий ватанига кўчиб келди

2023 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, 16 408 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, Ватандош мақомига эга бўлди. 1991 йилдан буён мамлакатга жами 1 млн 123,5 минг этник қозоқ қайтиб келган, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

этник қозоқ
Фото: gov.kz

Йил бошидан буён Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи, яъни 53,7 фоизи Ўзбекистондан, 19,3 фоизи - Хитойдан, 10,9 фоизи - Мўғулистондан, 7,7 фоизи - Россиядан, 6,3 фоизи – Туркманистондан ва 2,1 фоизи бошқа мамлакатлардан келган.

Жорий йил 1 октябрь ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони — 61,2 %, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар — 30,3 %, нафақахўрлар — 8,5 фоизни ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли ватандошларнинг 15,5 фоизи олий маълумотли, 34,4 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 41,5 фоизи умумий ўрта маълумотли ва 8,6 фоизи маълумотга эга эмас.

Кўчирилган этник қозоқлар республиканинг турли вилоятларига жойлашдилар.

Шу билан бирга, ватандошларни кўчириш учун ишчи кучи танқислиги бўлган қуйидаги ҳудудлар аниқланди: Ақмола, Абай, Қостанай, Павлодар, Шарқий ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.

2023 йил учун аҳоли пунктларида ватандошларни қабул қилиш квотаси 1925 кишини ташкил этади. 2023 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, аҳоли пунктларига 1870 нафар ватандош кўчиб келган.

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юқорида кўрсатилган ҳудудларда истиқомат қилувчи ватандошларига кўчиб ўтиш учун субсидия шаклида — бир марталик оила бошлиғи ва ҳар бир оила аъзоси учун 70 БҲМ (241,5 минг тенге) миқдорида тақдим этилади; уй-жой ижараси ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш - бир йил ичида 15 дан 30 БҲМ (51,7 дан 103,5 минг тенгегача) миқдорида берилади.

Йил бошидан буён 1254 нафар ватандошга турли қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди. Жумладан, 522 нафар ватандош доимий иш билан таминланди, 1254 нафар ватандошга бир марталик нафақа, 513 нафар ватандошга уй-жой билан таъминланганлиги учун субсидиялар берилди.

Сўнгги хабарлар