Жорий йилда 13 километр йўл таъмирланиб, 2 минг километр йўл қурилади

ASTANA. Kazinform – ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев Ҳукумат йиғилишида жорий йилда амалга ошириладиган йўл қурилиши ва таъмирлаш лойиҳаларини маълум қилди.

Жорий йилда 13 километр йўл таъмирланиб, 2 минг километр йўл қурилади
Фото: Алмати маъмурияти

“Жорий йилда йўл таъмирлаш ишлари билан 13 минг километр масофани босиб ўтиш режалаштирилган. Уларнинг 9 минг 500 километри молиявий манбалар билан таъминланган, 3 минг 600 километри учун зарур ҳужжатлар тайёр, молиялаштириш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Қурилиш мавсуми бошланишидан аввал янги лойиҳалар бўйича пудратчиларни аниқлаш бўйича тендер жараёнлари ўтказилмоқда. 2025 йил якунларига кўра, республика аҳамиятидаги автомобиль йўлларининг 94 фоизи, маҳаллий аҳамиятдаги йўлларнинг 91 фоизи стандарт ҳолатга келтирилади”, - деди Марат Қарабаев.

Шунингдек, жорий йилда Қалбатау-Майқапшағай (405 км), Қурти-Қонаев (67 км), Қизилўрда-Жезқазған (398 км) ва Ўзинағаш-Отар (42 км) йўлларида қурилиш ишлари давом эттирилади. “Ақтўбе – Улғайсин” (234 км), “Қарағанди – Жезқазған” (572 км), “Атирау – Доссор” (86 км), “Сариағаш айланма йўли” (102 км) эса биринчи техник тоифага ўтказилади.

Вазирнинг таъкидлашича, йўл қурилиши ва таъмирлаш лойиҳалари учун пудратчиларни танлашда Қозоғистон ёки Қозоғистоннинг хорижий компаниялар билан қўшма консорциумларига устунлик берилади.

“Бу мамлакатимиз корхоналарининг янада барқарор ривожланишига хизмат қилади. Халқаро молия институтлари бу борада тўлиқ келишувга эришди”, - деди вазир.

Сўнгги хабарлар