21:05, 04 Март 2022 | GMT +5
Жорий вазиятда Қозоғистон Транскаспий халқаро транспорт йўналиши салоҳиятидан фойдаланиш ниятида
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия ва Туркия орқали Европа мамлакатларига Транскаспий халқаро транспорт йўналиши мамлакат транзит салоҳиятидан фойдаланиш учун катта имкониятлар яратмоқда, дея хабар бермоқда Kazinform.

«Ҳозирда Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия ва Туркия орқали Европага Транскаспий халқаро транспорт йўналиши мамлакат транзит салоҳиятини амалга ошириш учун катта имкониятлар яратмоқда. Шу муносабат билан биз Боку-Тбилиси-Карс темир йўли орқали юкларни кейинги жўнатиш учун Ақтау ва Қуриқ денгиз портларидан фаол фойдаланишни таклиф қиламиз», — деди бош вазир Алихан Смаилов.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикаси вице-президенти Фуат Октайнинг Қозоғистон Республикасига ташрифи доирасида пойтахтимизда Қозоғистон-Туркия бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.