Жо Байденнинг асосий қароргоҳида кокаин топилган

None
Фото: Getty Images
WASHINGTON. Кazinform – Якшанба куни Вашингтондаги Оқ уйда бироз шов-шув бўлди: қўриқчилар номаълум кукун топди, АҚШ президентининг идораси зудлик билан эвакуация қилинди. Сешанба куни Америка матбуоти хабар қилганидек, кукун кокаин бўлиб чиқди, дея хабар беради Кazinform ВВСга таяниб.

Топилган кукун кокаин эканлиги ҳақида Washington Post ва АР агентлиги Вашингтон ёнғин хавфсизлиги бўлими ва ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб эълон қилган.

АҚШ Махфий хизмати матбуот котиби Энтони Гульельмининг ВВCга айтишича, кукун якшанба куни соат 21:00 да топилган (Европада тун эди) ва Оқ уй эҳтиёт чораси сифатида ёпилган.

Гульельмининг сўзларига кўра, президент хавфсизлик хизмати дарҳол ўт ўчириш бўлимига қўнғироқ қилган ва улар топилган модданинг хавфли эмаслигини тезда аниқлаган.

Матбуот котибининг қўшимча қилишича, ҳозирда кукун Оқ уйга қандай кириб келгани юзасидан тергов олиб бориляпти.

Кукун Оқ уйнинг Ғарбий қанотида топилган, у ерда, хусусан, Овал хона (Президент кабинети) жойлашган - президент идораси, шунингдек, вице-президент, Оқ уй аппарати раҳбари, маъмурият матбуот котиби ва ​​бошқа юзлаб ходимларнинг идоралари бор.

Президент Жо Байден якшанба куни Оқ уйда эмас эди - у Кэмп-Дэвид қароргоҳида бўлган.

Сўнгги хабарлар
telegram