Жо Байденда Паркинсон касаллиги йўқ - Оқ уй баёноти

Джо Байден
Фото: whitehouse.gov

ASTANA. Kazinform - Сўнгги пайтларда АҚШ президенти Жо Байденнинг матбуот котиби Карин Жан-Пьерга президентнинг Паркинсон касаллиги борлиги ҳақидаги гумон кучайиб бораётгани ҳақида кўплаб саволлар берилди. Шу муносабат билан Оқ уй Жо Байденнинг соғлиғи ҳолати ҳақида матбуотда эълон қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Ҳужжатда АҚШ президентининг розилиги билан Оқ уйга Паркинсон касаллиги бўйича мутахассис доктор Кевин Коннорнинг ташриф буюриши сабаблари ҳақида маълумотлар эълон қилинди.

Хусусан, К.Конор 2012 йилдан буён Оқ уй тиббиёт бўлимида неврология бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлайди ва неврология соҳасида юқори тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. У кўплаб миллий мукофотларга эга ва унинг клиник маҳорати юқори баҳоланади.

Президент ҳар йили оптометрия, стоматология, ортопедия, физиотерапия, неврология, уйқу тиббиёти, кардиология, рентгенология ва дерматология каби йўналишлар бўйича тиббий кўрикдан ўтади.

«Кенг қамровли неврологик текширувда ҳеч қанаканги неврологик касалликлар, жумладан Паркинсон касаллиги аниқланмади», - дейилади 28 февралда ўтказилган текшириш натижалари билан боғлиқ ҳужжатда.

Сўнгги хабарлар
telegram