Жо Байден Яқин Шарққа илк расмий ташрифини бошлади

WASHINGTON. Кazinform - АҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни Яқин Шарқ мамлакатларига илк расмий ташрифи доирасида Исроил, Фаластин ва Саудия Арабистони раҳбарлари билан учрашишни режалаштириб, Исроилга келди. Бу ҳақда Kazinform News CNга таяниб хабар беради.
None
None

Байденни Тель-Авив яқинидаги Бен Гурион аэропортида расмий маросимда Исроил президенти Ицзхак Герцог, Бош вазир Яир Лапид, вазирлар ва қонунчилар кутиб олди.

Аэропортда АҚШ раҳбари Исроилнинг «Темир гумбаз» ракетага қарши тизими ва янги ишлаб чиқилган лазер ёрдамида бошқариладиган «Темир шуъла» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими бўйича хавфсизлик бўйича брифинг олди.

Я.Лапиднинг айтишича, томонлар «Яқин Шарқ мамлакатлари билан янги хавфсизлик ва иқтисодий архитектура қуриш», «Эрон ядро дастурини тўхтатувчи кучли глобал коалицияни янгилаш зарурати»ни муҳокама қилади.

Жо Байденнинг ташрифи дастуридан Иккинчи жаҳон уруши давридаги Холокост қурбонлари яҳудийларига гулчамбар қўйиш маросими ўрин олган.

АҚШ президенти жума куни Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашиш учун Ғарбий соҳилга йўл олишдан олдин Қуддусда икки кун бўлади.

15 июл куни Оқ уй раҳбари Саудия Арабистони расмийлари билан музокаралар олиб бориш учун Ар-Риёдга учади, шунингдек, минтақа мамлакатлари давлат раҳбарлари иштирокидаги саммитда иштирок этади.

Исроил Эроннинг минтақадаги фаолияти ва ядровий дастуридан хавотирлар кучаяётган бир пайтда бу ташриф Саудия Арабистони билан муносабатларни мустаҳкамлашга ёрдам беради, деган умидда.

Шунингдек, Жо Байден Саудия Арабистонини Украина инқирози шароитида нефть қазиб олиш ҳажмини оширишга ишонтиришга ҳаракат қилиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар