Жо Байден ва Си Цзиньпин Калифорнияда учрашди

Жо Байден ва Си Цзиньпин Калифорнияда учрашди
Photo: Adam Schultz/The White House

АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (Asia-Pacific Economic Cooperation, APEC) йиллик саммити доирасида ёпиқ эшиклар ортида музокара ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири NBC Newsга таяниб.

Жо Байден Си Цзиньпинни Калифорния (АҚШ) Вудсайд шаҳридаги «Filoli Estate» уй-музейида кутиб олди. Америка президенти биринчи бўлиб хитойлик ҳамкасбини кутиб олиш учун бинодан чиқди. Си Цзиньпин келиши билан, ҳар икки етакчи саммит биносига киришдан олдин қўл бериб кўришди.

Очилиш нутқида Жо Байден Си Цзиньпинга АҚШга ташрифи учун миннатдорчилик билдирди ва Хитой раҳбари билан Балидаги сўнгги учрашуви ҳақида гапирди.

Америка президенти, шунингдек, етакчилар рақобат можарога айланиб қолмаслиги учун ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидлади.

“Мен суҳбатимизни қадрлайман, чунки сиз ва мен бир-биримизни етакчи сифатида яхшироқ тушунишимиз керак деб ўйлайман. Шу билан бирга, хатоларга йўл қўймаслигимиз керак”, - деди Жо Байден.

Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, лидерлар ўз жамоалари олдида биргаликда ишлаш, жумладан, иқлим ўзгариши, гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш ва сунъий интеллект ёндашувлари бўйича ҳамкорлик қилишлари керак.

Си Цзиньпин бир йил аввал Балида АҚШ президенти Жо Байден билан охирги марта учрашганини ва ўшандан бери дунё ўзгарганини таъкидлади.

- Дунё Covid-19 пандемиясидан қутулди, бироқ ҳали ҳам унинг катта таъсири остида. Жаҳон иқтисодиёти тикланмоқда, бироқ унинг динамикаси сустлигича қолмоқда», - деди Си Цзиньпин.

Хитой раҳбари саммит давомида дунёнинг турли муаммолари юзасидан фикр алмашишга умид билдирди.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Сўнгги хабарлар
telegram