Жо Байден Туркия ва Сурияда ҳалок бўлганларга ҳамдардлик билдирди
Америка Қўшма Штатлари Президентининг баёнотида Туркия ва Сурияда минглаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган даҳшатли зилзила ҳақидаги хабарни катта зарба сифатида қабул қилгани айтилади.
Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл яқинларини йўқотган, жароҳатланган ва уй-жойидан айрилган барчага ҳамдардлик билдирди.
Америка президенти АҚШ маъмурияти Туркия расмийлари билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади. Ж. Байденнинг буйруғига кўра, АҚШнинг юқори мартабали расмийлари барча зарур ёрдамни етказиб беришни мувофиқлаштириш учун дарҳол туркиялик ҳамкасблари билан боғланди.
Туркия қидирув-қутқарув хизматлари ва АҚШдан қутқарув гуруҳлари жабрланганларга ёрдам бериш учун юборилган. АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган гуманитар шериклар зилзиладан вайрон бўлган Сурияга ҳам ёрдам кўрсатди.
Фото: IHA/REUTERS
Муаллиф: Рустем Қожибаев