Жо Байден Паркинсон касаллигига чалинмаган - Оқ уй

Жо Байден
Фото: x.com/POTUS

ASTANА. Кazinform — Оқ уй АҚШ президенти Жо Байденнинг соғлиғи билан боғлиқ хавотирларни яна бир бор йўқ қилишга уриниб, журналистларга унинг Паркинсон касаллигига чалинмаганини маълум қилди, деб хабар беради BBC.

Журналистларни биринчи навбатда невропатолог ва Паркинсон касаллиги бўйича мутахассис Кевин Каннард нима учун Оқ уйга борганлиги қизиқтирди.

Америка матбуотига кўра, Вашингтон яқинидаги Уолтер Рид миллий ҳарбий тиббиёт марказида ишловчи Каннард ўтган йилнинг августидан 2024 йилнинг мартигача Оқ уйга саккиз марта ташриф буюрган.

Унинг Оқ уйга кириши оммавий кириш журналида қайд этилган. Учрашувлардан бирида президентнинг даволовчи шифокори Кевин О’Коннор ташриф буюрувчи сифатида қайд этилган.

Карин Жан-Пьер хавфсизлик нуқтаи назаридан Оқ уйга қайси мутахассислар ташриф буюрганини айтишдан бош тортди.

Жорий йилнинг бошида Оқ уй шифокори Кевин О’Коннор Жо Байденни текширув чоғида Паркинсон касаллиги белгилари аниқланмаганини айтди.

27 июнь куни Дональд Трамп билан муваффақиятсиз дебатдан кейин Оқ уй ва шахсан Жо Байденга босим кучайди.

Шунга қарамай, Байден президентликка номзодини қўйишга тайёрлигини айтади.

Бунгача конгрессдаги беш нафар демократлар (Техас, Аризона, Иллинойс, Массачусетс ва Миннесота штатларидан Вакиллар палатаси аъзолари) Байденни сайловдан воз кечишга очиқ чақирган эди.

Душанба оқшомида уларга Вашингтон штати конгресси аъзоси Адам Смит қўшилди.

Душанба куни Жо Байден MSNBCнинг тонги Morning Joe шоусига кутилмаган қўнғироқ қилиб, президентлик пойгасидан чиқиб кетиш ҳақидаги чақириқлардан ҳафсаласи пир бўлганини айтди.

“Номзодимга қарши чиққанлар менга қарши чиқсин. Президентликка номзод бўлиб, сафимизга қўшилгач, мени дебатга таклиф қилсин”, - деди у.

Биринчи хоним Жилл Байден ҳам эрини қўллаб-қувватлашини очиқ айтди.

Сўнгги хабарлар