Жо Байден Озарбайжон президентига мактуб йўллаб, йил охиригача тинчлик шартномасини тузишга чақирди

Джо Байден Ильхам Алиев
Фото: 1news.az

ASTANA. Kazinform – Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси Президентининг расмий сайтида маълум қилинди.

“Муҳтарам Президент жаноблари, Озарбайжон ва Арманистон икки давлат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга хизмат қиладиган тинчлик шартномасини тузиш йўлида эришаётган ютуқлардан мамнунман. Сизни ишонтириб айтмоқчиманки, Қўшма Штатлар Озарбайжон ва Арманистон ўртасида кўп асрлик можарога ниҳоят барҳам берадиган мустаҳкам ва муносиб тинчликка эришишни қўллаб-қувватлашга тайёр. Тинчлик шартномаси Озарбайжон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашдан ташқари, бутун минтақани ўзгартириб, Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо, сармоя ва алоқаларни кенгайтириш имконини беради. CОР29да бутун дунё эътибори Бокуга қаратилар экан, сизда халқаро ҳамжамият олдида тинчликка содиқлигингизни намойиш этиш учун мисли кўрилмаган имконият бор. Сизни шартнома имзолашни шу йил якунлашни таклиф қиламан”, – деди АҚШ президенти Жо Байден озарбайжонлик ҳамкасби Алиевга йўллаган мактубида.

Шу куни Президент Илҳом Алиев АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Европа масалалари бўйича катта директори Майкл Карпентерни қабул қилди.

Учрашувда давлат раҳбари Озарбайжон Арманистон билан тинчлик келишуви ташаббускори эканлигини ва минтақавий тинчлик дастурини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Ўз навбатида, АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси Вашингтон тинчлик шартномасининг эрта имзоланишини қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва ҳозирги шароитда бунинг учун тарихий имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Сентябр ойида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Озарбайжон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилган, унда Қўшма Штатлар минтақада барқарор тинчликка эришиш учун саъй-ҳаракатларини давом эттиришига ишонтириб, 30 август куни имзоланган Низомни ижобий баҳолаган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram