Жо Байден Мичигандаги иш ташлашда қатнашди

Жо Байден
Фото: GETTY IMAGES

АҚШ президенти Жо Байден Мичиганга ташрифи чоғида иш ташлаш акциясини ўтказаётган автомобиль саноати вакилларига қўшилди ва уларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда Kazinform BBCга таяниб хабар беради.

Бундан олдин амалдаги ҳеч бир АҚШ президенти иш ташловчиларни қўллаб-қувватлашга таваккал қилмаган эди.

Байден президентликка потенциал рақиби Дональд Трамп ҳудудга ташриф буюришидан бир кун олдин Мичиганга етиб келди ва иш ташловчилар президентликка потенциал номзод уларнинг ҳуқуқлари учун курашини сиёсийлаштиришидан қўрқишади.

Жо Байден иш ташловчилар олдидаги нутқида улар “иш ҳақи ва бошқа имтиёзларни сезиларли даражада оширишга лойиқ эканликларини” таъкидлади.

Айрим шахслар Байден ва Трампнинг ташрифига қаршилигини очиқ билдирди. “Уларнинг ҳеч бири бу ерга келмаса яхши бўларди. Биз бўлинишни истамаймиз, сиёсат аралашса, келишмовчиликлар бошланади”, - деди митинг иштирокчиларидан бири.

Америка автомобиль ишчилари уюшмаси (UAW) аъзолари учта йирик компания – Ford, General Motors ва Stellantisдан иш ҳақини ошириш ва меҳнат шароитларини яхшилашни талаб қилмоқда.

Сўнгги хабарлар