Жо Байден Исроилга жўнаб кетди
АҚШ президенти Жо Байден Ғазо секторидаги касалхонага ракета зарбаси берилганидан сўнг Исроилга жўнаб кетди, дея хабар беради Каzinform агентлиги.

“Иордания қироли Абдулла II билан маслаҳатлашувдан сўнг ва Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос мотам куни эълон қилгани сабабли президент Байден Иорданияга сафарини қолдирди”, — дея Оқ уй маълумотини келтирмоқда “Америка Овози”.
Ж. Байден Исроилга жўнаб кетди ва бугун у мамлакатда бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ғазодаги касалхонага ҳаво ҳужуми уюштирилиб, юзлаб одамлар ҳалок бўлган эди. Кейинчалик маълумотларга кўра, уларнинг сони 800 дан ошган.
ХАМАС касалхонага қилинган ҳужумда Исроилни айбласа, Исроил расмийлари бунга Фаластин анклавидан муваффақиятсиз учирилган ракеталар сабаб бўлганини ва бунинг учун “Исломий жиҳод” масъул эканини таъкидламоқда.