Жо Байден 81 ёшда

Байден
Фото: Chris Kleponis/Pool/CNP/Global Look Press

Америка президенти Жо Байден Оқ уй анъанасига кўра ўзининг 81 ёшини нишонламоқда – бугун Шукрона куни муносабати билан куркатовуқлар авф этилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Associated Pressга таяниб хабар беради.

Душанба куни Оқ уйга Шукрона куни учун иккита куркатовуқ етказиб берилди. У ерда Ж.Байден паррандаларни бу байрамда кимнингдир кечки овқатига айланиш қисматидан “қутқарди”.

Куркатовуқ
Фото: АР/Жаклин Мартин

 


Бу анъана мамлакатда 1947 йилда бошланган. Ўшанда Миллий куркатовуқ федерацияси АҚШ президенти Гарри Труменга биринчи Шукрона куни куркасини совға қилган эди.
Куркатовуқ ушбу байрамда оилавий кечки овқатнинг асосий таоми ҳисобланган. Бироқ, 1980 йилларнинг охирига келиб, бу анъана ҳазилга айланди. Бу жараёнда курка шукрона куни муносабати билан “афв” қилинади ва яшашига иккинчи имконият берилади.
Жо Байден АҚШ тарихидаги энг кекса президент ҳисобланади. Бугун у ўзининг 81 ёшини нишонламоқда. 2021 йил 20 январдан Америка президенти вазифасини бажармоқда.
36 йил давомида у Делавер штатидан АҚШ Сенатида вакил бўлган. Шундан сўнг у 2009-2017 йилларда (Барак Обама маъмуриятида) 47-вице-президент лавозимида ишлаган.

Сўнгги хабарлар