Жиззахда белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

TASHKENT. Kazinform –Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси матбуот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 24-27 ноябрь кунлари Жиззах шаҳридаги «Суғдиёна» спорт мажмуасида илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None
None

Таъкидланишича, белбоғли кураш қоидаларига кўра, мазкур жаҳон чемпионатида ўғил болалар белбоғли кураш ва эркин йўналишларда 52, 62, 68, 75, 82, 90, 100, +100 килограмм вазн тоифасида, қизлар белбоғли кураш ва эркин йўналишларда 48, 52, 58, 66, 76, +76 килограмм вазн тоифаларида куч синашади.

Чемпионат Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА), Халқаро белбоғли кураш федерацияси (IBWA), Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилади.

Жаҳон чемпионатида 1-ўринни қўлга киритган спортчилар 10 миллион сўм(1 сўм – 24,89 тенге), 2-ўрин соҳиблари 7 миллион ва 3-ўриндан жой олганлар 5 миллион сўм мукофот билан тақдирланади.

Тўрт кун мобайнида ўтадиган чемпионат баҳсларида 30 дан ортиқ давлатларнинг кучли полвонлари қатнашиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар