Жисмоний тарбия ўқитувчиларини тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш керак – ҚР Бош вазири

«Ҳукумат қарори билан 2023-2029 йилларда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Бизнинг олдимизда 2030 йилгача аҳолининг 50 фоизини жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш вазифаси турибди. Шу боис тармоқ вазирликлари ва ҳокимликлар бу борадаги ишларни кучайтиришлари керак», — деди А. Смаилов.
Унга кўра, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда мавжуд спорт иншоотларини инвентаризациядан ўтказишни якунлаши ва уларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўламини белгилаши лозим.
«Қайси объектда кейинги ишлаш имконияти бор, қайси бири капитал таъмирга муҳтож, қанча спорт жиҳозлари кераклигини аниқ билишимиз керак. Иккинчидан, вилоят ҳокимликлари истироҳат боғлари, кўчалар, қирғоқлар ва турар-жой ҳовлиларининг тренажёрлари, спорт майдончалари билан жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратишлари керак», – деди Ҳукумат раҳбари.
Шу муносабат билан болалар дарсдан ташқари мактаб спорт майдончалари ва спорт залларига бемалол боришлари кераклигини айтди.
«Маданият ва спорт, Фан ва олий таълим, Таълим-маориф вазирликлари жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда жисмоний тарбия мураббийлари ва ўқитувчиларини тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқсин. Барча манфаатдор давлат органлари Ахборот вазирлиги кўмагида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва тушунтириш ишларини кучайтириши керак», — деди Бош вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов