Жисмоний шахсларнинг хориждан товарлар олиб киришига қандай чекловлар қўйилган

 Шетелден тауар әкелетін жеке тұлғаларға қандай шектеулер бар
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

ASTANA. Kazinform – Юкларни чегарадан олиб ўтишда улардан қайси бири шахсий фойдаланиш учун ҳисобланади ва унга қандай чекловлар қўйилади? Бу саволга Давлат даромадлари қўмитасининг нотижорат айланмалар бошқармаси бош эксперти Қуат Қалдашев жавоб берди.

“Божхона иттифоқида жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган товарларнинг белгиланган рўйхати мавжуд”, – деди Қуат Қалдашев қўмитадаги брифингда.

Шунингдек, даромадлар қўмитаси вакили товарлар миқдорини қайд этди.

- ҳайвонлар терисидан тайёрланган маҳсулотлар (шляпалар билан бирга) бир киши учун 1 донадан ошмаслиги керак;

- мобиль телефон (смартфон) - бир киши учун 2 дона;

- планшет - бир киши учун 2 дона;

- портатив компьютерлар (ноутбук, нетбук) ва уларнинг аксессуарлари - бир кишига 1 (бир) дона;

- заргарлик буюмлари - бир киши учун 5 дона;

- велосипед - бир киши учун 1 дона;

- болалар аравачаси - бир киши учун 1 дона;

“Жисмоний шахснинг Божхона иттифоқининг божхона чегараси орқали ўтиши ёки товарларни сотиш даврийлиги ойига 1 мартадан ошмаслиги керак”, – дея қўшимча қилди эксперт.

Сўнгги хабарлар