Жиноят қайд этилмаган қишлоқлар сони 14 тага етди – Ақтўбе вилояти

AQTÓBE. Кazinform – Бунгача Ақтўбе вилоятининг 6 туманида жойлашган 10 та қишлоқда сўнгги икки йилда бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган. Орадан уч ой ўтиб жиноятдан холи қишлоқлар сони 14 тага етди, деб хабар беради Кazinform.
None

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати жиноят умуман содир бўлмаган қишлоқларни санаб ўтди: Ирғиз туманидаги Қурилис, Шенбертал, Жанис би, Қуйлис; Олға тумани Омонгелди; Муғалжар туманининг Булоқти, Миёнкўл; Темир туманидаги Тасқопа; Айтеке би туманининг Оқкўл, Оқтасти, Тўлибой, Қайроқти; Хромтау туманидаги Тоссой қишлоғи.

«Муғалжар тумани Егиндибулоқ қишлоқ округидаги Булоқти қишлоғидаги 105 хонадонда бугунги кунда 476 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ аҳлининг ҳамжиҳатлиги, жиноятчиликнинг йўқлиги кўзни қувонтиради. Бу кўрсаткич Егиндибулоқ қишлоқ округи ҳокими Алимжон Андақулов ва округ участка полиция инспектори Дастан Сақтағановларнинг сидқидилдан қилаётган меҳнати самарасидир.

Егиндибулоқ қишлоқ округи 1929 йилда маркази Шийли қишлоғи 52-сонли от заводи сифатида ташкил этилган. 1931 йилда марказ Родник посёлкасига кўчирилди. 1940 йилда у зотдор отларни муваффақиятли кўпайтирди. 2008 йилда қишлоқ номи Булоқти деб ўзгартирилди», - дейилади туман ҳокимлиги хабарида.


Сўнгги хабарлар