“Жибек Жоли” назорат-ўтказиш пункти ёпилади

ASTANA. Kazinform – Қурилишни якунлаш учун Ўзбекистон томонидан “Ғишт-Кўприк” назорат-ўтказиш пункти 4 ойга ёпилиши муносабати билан Қозоғистон томонидаги “Жибек жоли” назорат-ўтказиш пункти ҳам 5 февралдан ёпилади.

шекара
Фото: pxhere

“Шу муносабат билан, ҚР Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси юқорида қайд этилган назорат-ўтказиш пунктлари орқали чегарани пиёда ва автомашинада кесиб ўтаётган жисмоний шахслар ўзларининг саёҳат йўналишларини олдиндан кўриб чиқишлари зарурлигини маълум қилади.

Шу билан бирга, пиёдалар ўтиш жойлари «Қапланбек» ва «Б.Қонисбаев» ҳамда “Сирдарё” ва “Целинний” ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилади, — дея хабар беради ҚР Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизмати баёнотида айтилган.

Юк автомобиллари ҳаракати одатдагидек «Б.Қонисбаев», “Атамекен”, “Қазиғурт” ва “Тажен” назорат-ўтказиш пунктлари орқали, темир йўл транспорти ҳаракати эса “Сариағаш” ва “Бейнеу” орқали амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар