Жевдет Йилмаз Туркия вице-президенти лавозимига киришди
«Туркия вице-президенти сифатида мен давлат буджети масаласи бўйича давлат тузилмалари ишини мувофиқлаштирдим, давлатлараро, шу жумладан туркий тилли давлатлар билан тузилган шартномаларнинг бажарилишини назорат қилдим ва Туркия Республикаси ҳукумати билан яқин алоқада бўлдим. Ишончим комилки, Жевдет Йилмаз бу йўлни давом эттиради», – деди Фуат Октай.
У Туркиянинг кейинги тараққиёт йўлини белгилаб берган мамлакатда май ойида бўлиб ўтган сайлов натижаларини юқори баҳолади, шунингдек, Президент Режеп Таййип Эрдоғанга мамлакат ҳукуматида ишлаш имконияти учун миннатдорчилик билдирди.
Жевдет Йилмаз, Туркиянинг янада гуллаб-яшнашига ҳисса қўшиш қатъиятини таъкидлади.
«Дўстим Фуат Октай қўлидан турк халқига хизмат байроғини олганимдан фахрланаман», – деб ишонтирди янги вице-президент.