Жетисулик тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилган совун Хитойда талабга эга

«Совун тайёрлашнинг қадимий усулини бувимдан ўрганганман. Хитойдан Қозоғистонга кўчиб ўтганимизда, мен бу усулни замонавий тарзда қайта тиклашга қарор қилдим. Совунга ҳид ва ранг бердим ва шаклини танладим«, - дейди у.
Жетису вилояти тадбиркорлар палатаси раиси Даурен Оналбаевнинг сўзларига кўра, тадбиркор ўтган йили палатага маслаҳат сўраб мурожаат қилган. Тадбиркорликни ривожлантириш марказида унга зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилди.
Айни пайтда тадбиркор Ақсув туманида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, косметик совун ишлаб чиқариш билан шуғулланяпти. Бу йил у «Қорғас» халқаро трансчегаравий ҳамкорлик маркази халқаро кўргазмасида қатнашмоқчи.
«Совун нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам талабга эга. Маҳсулотларим сотувга чиқди, ҳозир Хитой Халқ Республикасидан буюртмалар келаяпти», – дейди Нуржанет Ердаулет.
Эндиликда тадбиркор ўз фаолиятини янада кенгайтириб, янада кўпроқ маҳаллий аҳолини иш билан таъминлашни режалаштиряпти.