08:16, 26 Октябрь 2022 | GMT +5
Жетису вилоятида модулли амбулатория очилди
TALDYQORǴAN. Kazinform – Республика куни муносабати билан Жетису вилояти Алакол туманидаги Енбекши овулида модулли амбулатория аҳоли ихтиёрига топширилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган соғлиқни сақлаш муассасасининг умумий қиймати 78 миллион тенге.
Бинонинг умумий майдони 110 квадрат метр бўлиб, у етти хонадан иборат. Модулли амбулаторияда 8 киши ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жетису вилоятида тиббиёт марказлари қурилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Самал Қабишева