08:39, 23 Июль 2024 | GMT +5
Жетису вилоятида ғалла йиғим-терим кампанияси бошланди
TALDYQORǴAN. Kazinform - Жетису вилоятида 8 июлда йиғим-терим бошланди. Ҳозир бу борадаги ишлар жадал олиб борилмоқда. Бугун 25 минг 400 гектар майдондаги ғалла ҳосили ўриб олиниб, хирмонга 63 минг 700 тонна ғалла тўкилди. Бу ҳақда Жетису вилояти ҳокими матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилда вилоятда ғалладан 956 минг тонна ҳосил йиғиштириб олиш режалаштирилган.

Маҳсулот тозалаш машиналари билан жиҳозланган 92 та хирмон, 713,5 минг тонна сиғимга эга 487 та омборхона мавжуд. Шунингдек, ғалла ўримига 1139 та комбайн сафарбар этилган.
