Жетису вилоятида 1200 та хорижий автомобиль қонунийлаштирилди

None
TALDYQORǴAN. Kazinform – Жетису вилоятида 1200 дан ортиқ хорижий автомобиль қонунийлаштирилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«23 январдан буён 1206 та хорижий автомашина эгалари давлат рақамларини олди. Автомобиллар Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Грузия, Арманистон, БАА, Мўғулистон, Беларусь, АҚШ ва Кореядан келтирилди. Шунингдек, 2020 йилдан бошлаб вақтинча рўйхатдан ўтган 34 та автомобиль қонунийлаштирилди. Давлат рақамларига 345 нафар авто-конструктор эгалари ҳам эга бўлдилар», - деди Жетису вилояти ПД маъмурий полиция бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Диас Айнақулов.

Жорий йил 1 июлга қадар ариза топширган Қозоғистоннинг ҳар бир фуқаросига белгиланган муддатдан кейин автомобилларни қонунийлаштириш ҳуқуқи берилади.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларида олдинги рўйхатдан ўтган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилмаган ва шу сабабли қонунийлаштирилмаган автомобилларга келсак, ушбу автомобиллар эгалари ўз автомобилларини Қозоғистонда 5 йил муддатга вақтинча рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.

«Хорижий давлат рўйхатидан ўтган автомобиллардан Қозоғистон Республикаси қонунчилигини бузган ҳолда фойдаланишда давом этаётган фуқароларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади», - деди Д. Айнақулов.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбарининг топшириғига асосан Ички ишлар вазирлиги бошқа давлат органлари билан ҳамкорликда жорий йил 23 январдан 1 июлга қадар 2022 йил 1 сентабргача мамлакатга олиб келинган хорижий автомобилларни легаллаштириш бўйича ишларни ташкил этган.

Муаллиф: Самал Қабишева

Сўнгги хабарлар