Жетису вилояти ташкил этилган бир йилда 38 миллиард тенгелик 47 лойиҳа амалга оширилди
Жетису вилоятида 2026 йилгача инвестиция портфелининг қиймати 1,6 триллион тенгени ташкил этди. 7,1 минг иш ўрни яратувчи 146 та лойиҳа яратилди. Вилоят ташкил этилганидан буён умумий қиймати 38 миллиард тенге бўлган 47 та лойиҳа ва мингдан ортиқ иш ўрни, жумладан, йил бошидан буён 68 та иш ўрни билан 1,7 миллиард тенгелик 8 та лойиҳа амалга оширилди. Бугун брифинг ўтказган вилоят ҳокими Бейбит Исабаев ўз нутқида йирик лойиҳаларга тўхталиб ўтди.
«Ўн йилдан ортиқ фаолият кўрсатмаётган юқори сифатли кремний ишлаб чиқарадиган 6 минг тонна қувватга эга «Kazsilicon» заводи қайта таъмирланиб, ишга туширилди. Унга 3,9 миллиард тенге сармоя киритилиб, 210 та иш ўрни яратилди. Текели шаҳрида тўғридан-тўғри темирни қайта тиклайдиган 20 минг тонна қувватга эга «Электромарганец» заводи иш бошлади. Янгиланган Ақсу шакар заводи жорий йил август ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган», - деди ҳоким.
Шунингдек, «Көксай» кони ва конни қайта ишлаш комбинати қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Завод 50 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга. Унга 976 миллиард тенге сармоя киритилиб, 2300 та иш ўрни яратилди. Завод 2026 йилда ишга туширилади.