Жетису ҳокими вилоятни ривожланиши ҳақида: режа ортиғи билан бажарилди
ASTANА. Кazinform – Жетису вилояти ҳокими Бейбит Исабаев қисқа муддатли иқтисодий индикатор ортиғи билан бажарилиб, 112,3 фоизга етганини маълум қилди.
– Жорий йилнинг 11 ойида асосий кўрсаткичлар бўйича режа ортиғи билан бажарилди. Қисқа муддатли иқтисодий индикатор 112,3 фоизни ташкил этди. Шундан қишлоқ хўжалигида - 3,7 фоиз, саноатда - 3,6 фоиз, уй-жой қурилишида - 4,4 фоиз, қурилиш ишларида - 1,4 баробар, савдода 1,3 баробар ўсиш кузатилди. Йил бошидан буён вилоят иқтисодиётига 396 миллиард тенге сармоя жалб қилиниб, 38 фоизга ўсди, жумладан, хусусий сармоя ҳисобидан 291 миллиард тенге киритилди. Жами давлат бюджетига 286 миллиард тенге тушди, маҳаллий бюджетни ҳисобга олган ҳолда, бу кўрсаткич 1,6 баробарга ошиб, 106 миллиард тенгега етди, — деди Бейбит Исабаев вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳисобот берар экан.
Ҳокимнинг таъкидлашича, вилоят иқтисодиётини ривожлантиришда агросаноатнинг ўрни муҳимдир.
– Жорий йилда вилоят агросаноат мажмуасини ривожлантиришга 35 миллиард тенге ажратилган бўлса, шундан 23,3 миллиард тенге субсидиядир. 510 минг гектар экин майдонларига 872 минг тонна ғалла, 195 минг тонна мойли экинлар экилди. Жорий мавсумда 266 минг тонна сабзавот, 132 минг тонна картошка етиштирилди. Бундан ташқари, Оқсув шакар заводи тўлиқ таъмирланиб, ишга туширилди. Вилоятнинг 5 туманида 8 та янги хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилиб, 30 та фермер хўжалигига 2,5 миллиард тенгега қанд лавлаги саноати учун 62 бирлик техника харид қилинди. Жорий йилда қанд лавлаги экиладиган майдонлар 1,7 баробарга кўпайиб, 13,7 минг гектарга етди, 635 минг тонна ширин илдиз олинди. Шу тариқа, Оқсув шакар заводига Жамбил вилоятидан қўшимча 100 минг тонна қанд лавлаги олинди, – дейди у.
Эслатиб ўтамиз, 12 декабрь куни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Жетису вилоятига борди. Президент вилоятдаги бир қатор ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан танишди.