Женсен Хуанг NVIDIA бош директори лавозимидан истеъфога чиқди

ASTANА. Кazinform – NVIDIA асосчиси Женсен Хуанг бош директор лавозимидан истеъфога чиқди. Унинг истеъфоси дарҳол кучга киради. Бу ҳақда компания директорлар кенгаши баёнотида айтилган, деб хабар беради NVIDIA Newsroom веб-сайти.

Женсен Хуанг
Фото: NVIDIA

Компанияни вақтинчалик молия директори Колетт Кресс бошқаради. У NVIDIAда 2013 йилдан бери ишлайди. Бунгача Кресс деярли 25 йил давомида Кресс Cisco ва Microsoft каби етакчи технология компанияларида молиявий лавозимларда ишлаган.

Директорлар кенгаши шунингдек, янги бош директорни қидиришни бошлади. Ушбу лавозимга ҳам ички, ҳам ташқи номзодлар кўриб чиқилади.

Компания тарихида биринчи марта илгари Synopsys технология компаниясини бошқарган Харви Жонс директорлар кенгаши раиси этиб тайинланди.

NVIDIA Хуангга компания ва технология соҳасиини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Директорлар кенгаши раҳбариятнинг ўзгариши компания фаолиятига, мижозлар олдидаги мажбуриятларига ёки маҳсулотни ишлаб чиқиш режаларига таъсир қилмаслигига ишонтирди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда NVIDIA технологиясига асосланган иккита суперкомпьютер кластери ишга туширилди.