ЖЧ: Хоккей бўйича Қозоғистон ёшлар терма жамоаси Данияни мағлуб этди

Хоккей бўйича Қозоғистоннинг 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинини Данияга қарши ўтказди, деб хабар беради Кazinform.

Хоккей
Фото: olympic.kz

Қозоғистон терма жамоаси 10-16 декабрь кунлари Франция, Дания, Япония, Венгрия ва Австрия терма жамоалари билан IA дивизионида элит дивизионнинг ягона йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Мазкур учрашувда икки жамоа тез-тез бир-бирининг дарвозаси ёнида ҳаракат қилишди. Натижада даниялик Оскар Фискер Молгаард 15-дақиқада гол урган бўлса, 44-дақиқада Бейбарис Оразов ҳисобни тенглаштирди.

Даниялик Альберт Шиолдан 46-дақиқада жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди, 48-дақиқада қозоғистонлик Кирилл Ляпунов томонидан киритилган голдан сўнг яна мувозанат тенглашди.

Қозоғистонлик Руслан Оспанов 56-дақиқада ғалаба шайбасини киритди.

Шу тариқа Қозоғистон ёшлари рақибидан 3:2 ҳисобида устун келди.

Энди улар 13 декабрь куни Францияга қарши майдонга тушади.

Қозоғистонлик хоккейчилар жаҳон чемпионатининг биринчи дивизионида олти марта майдонга тушишди. Тўртта ўйинда ғолиб бўлди ва элит дивизионга йўлланма олди.

Қозоғистон ёшлар терма жамоаси саккиз марта элит дивизионда иштирок этди. Энг юқори ютуқ - 1999 йилда олтинчи ўрин.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатидаги илк учрашувда Қозоғистон ёшлар терма жамоаси Венгрия устидан ғалаба қозонди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар