Жазоирдаги ўрмон ёнғинларида 34 киши ҳалок бўлди

None
Фото: aa.com.tr
ALJIR. АNADOLU - Кazinform - Жазоирдаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 34 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Аnadolu агентлигига таяниб.

Қайд этилишича, табиий офат мамлакатнинг 11 вилоятини қамраб олган. Аввалроқ 25 қурбон, жумладан 10 нафар ҳарбийлар ҳақида хабар берилган эди.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, ёнғинларни, шу жумладан авиация ёрдамида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Жазоир шимолида давом этаётган ўрмон ёнғинларига қарши кураш 48 даражадан ошган ғайритабиий иссиқлик ва қуруқ шамоллар таъсирида мураккаблашмоқда.

Жазоир ҳукумати жазирама туфайли мамлакатда энг юқори хавф даражасини жорий қилди.


Сўнгги хабарлар
telegram