08:20, 17 Август 2021 | GMT +5
ЖАРда автобус ҳалокатга учраши оқибатида 28 киши ҳалок бўлди
PRETORIYA. Kazinform - Душанба куни Жанубий Африка Республикасининг жанубида автобус ҳалокати оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform маҳаллий Independent Online ахборот порталига таяниб.

Шарқий Кейп полиция бошқармаси матбуот котиби Унати Бинкосенинг айтишича, автобус Ист-Лондон ва Буттервортшаҳарлари ўртасидаги магистрал йўлда кетаётганда, ҳайдовчи кўприк олдидаги бурилишда бошқарувни йўқотиб қўйган. Ҳодиса оқибатида 28 киши, шу жумладан ҳайдовчи ҳалок бўлди. Олти киши яраланган. Бундан ташқари, 20 га яқин йўловчи енгил тан жароҳати олган ва уларнинг ҳаёти учун хавф йўқ.
Воқеа жойида қутқарувчилар ва полиция ишламоқда. Йўлнинг бу қисми Жанубий Африкадаги энг хавфли жойлардан биридир. Чунки у 420 метр баландликда ва кўплаб вертикал бурилишларга эга. Бу ерда бахтсиз ҳодисалар тез -тез учрайди.