19:53, 29 Январь 2025 | GMT +5
Жанубий Суданда самолёт қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди
Самолёт Юнити нефть конидан ҳавога кўтарилаётганда ҳалокатга учради, деб хабар беради Anadolu.

Жанубий Суданда самолёт ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай қулаб тушди ва 18 киши ҳалок бўлди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жанубий Судандаги миссияси (UNMISS) радиостанцияси Radio Miraya News маълумотларига кўра, самолёт Юнити штатидаги нефть кони яқинида қулаган.
Омон қолган уч нафар жабрланувчининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.