Жанубий Осиё мамлакатларида коронавируснинг тўртинчи тўлқини тарқалмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Covid-19нинг тўртинчи тўлқини Жанубий Осиё мамлакатларида тарқалмоқда. Ўтган кун давомида Вьетнамда 15 311 та янги ҳолат аниқланган, улардан 11 таси чет элдан қелган, деп мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform Covid-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига таяниб хабар беради.

Инфекциянинг маҳаллий тарқалиши аксарияти мамлакат жанубида содир бўлган. Хошиминда - 1453, Тейнин провинциясида - 895, пойтахт Ханойда - 822 ва Шокчанг провинциясида - 789.

Шундай қилиб, умумий вирус юқтирганлар сони 1 367 433 нафарга, вафот этганлар сони эса 27 186 нафарга етди. Вьетнамда тахминан 130 млн дозада Covid-19га қарши вакцинаси киритилган ва 56 миллионга яқин одам эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтган.

Сўнгги хабарлар