Жанубий Кореядаги шиналар ишлаб чиқарувчи заводда йирик ёнғин юз берди

None
ASTANA. Kazinform – Жанубий Кореянинг Тэджон шаҳридаги шиналар ишлаб чиқарувчи заводда кучли ёнғин содир бўлди, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.

Hankook Tire & Technology Co шиналар ишлаб чиқарувчи етакчи заводидаги ёнғин якшанба куни соат 22:09 да бошланган.

Маълум қилинишича, заводнинг 10 нафар ишчиси ва бир нафар ўт ўчирувчи шифокорлар ёрдамига мурожаат қилган.
Ўт ўчирувчилар қарийб 12 соатдан бери давом этаётган ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда. Қуруқ об-ҳаво ва кучли шамол ишни қийинлаштиряпти. Воқеа жойида 750 дан ортиқ ўт ўчирувчилар ишламоқда.
Ёнғин иккинчи заводнинг ёнувчи материаллар сақланадиган шимолий қисмида бошлангани тахмин қилинмоқда.
«Ёнғинни ўчириш қийинчилик туғдирмоқда, чунки шиналар ёнувчи материаллардан тайёрланган», – деди ўт ўчириш бошқармаси матбуот котиби Ким Жун Хо (Kim Joon-ho) журналистларга.
Маълум қилинишича, заводдаги ёнғинни ўчиришга тўққизта вертолёт жалб этилган.
Тахминларга кўра, иккинчи завод яқинидаги омборда сақланаётган 400 мингга яқин шиналар ёниб кетган, натижада осмонда улкан қора тутун булути пайдо бўлган.
Ёнғин туфайли яқин атрофдаги аҳоли эвакуация қилинган.
Завод ёнида жойлашган иккита умумтаълим мактабида дарслар бекор қилинди.
Ёнғин туфайли жамоат транспортлари ҳам тўхтаб қолган.
Hankook Tireнинг айтишича, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда ва етказилган зарар баҳоланмоқда.

Фото: en.yna.co.kr


Сўнгги хабарлар
telegram