Жанубий Кореядаги самолёт шасси мосламасидаги муаммо туфайли аэропортга қайтди

Илгари шасси мосламаси билан боғлиқ худди шундай муаммо ушбу русумдаги бошқа самолётнинг ҳалокатига сабаб бўлган эди, дея хабар беради Yonhap агентлиги.

Самолет в Южной Корее вернулся в аэропорт из-за проблемы с шасси
Фото: X / GerryS

30 декабрда маҳаллий вақт билан соат 06:37 да Кимпхо (Gimpo) халқаро аэропортидан Чежуга йўл олган Jeju Air самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай шасси мосламасида муаммо юзага келди. Авиакомпания носозлик ҳақида 161 нафар йўловчини хабардор қилган ва соат 07:25 да рейсни Кимпхо аэропортига қайтарган.

Йўловчилар худди шу русумдаги бошқа самолёт – Boeing B737-800 га ўтказилди. Бироқ 21 йўловчи хавфсизлик нуқтаи назаридан самолётга чиқмасликка қарор қилган.

Jeju Air маълумотларига кўра, қўмондон учувчи шасси мосламаси билан боғлиқ муаммони аниқлаганидан кейин бошқарув марказига мурожаат қилган.

Қайд этилишича, қўшимча текширувлардан сўнг шасси мосламаси тўғри ишлаётгани тасдиқланган, бироқ капитан текшириш учун аэропортга қайтишга қарор қилган.

Самолёт бир кун аввал ҳалокатга учраган самолёт билан бир хил модель бўлиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Жанубий Кореяда содир бўлган авиаҳалокат натижасида 179 киши ҳалок бўлган эди.

Сўнгги хабарлар