Жанубий Кореядаги президентлик сайловида мухолифат етакчиси ғалаба қозонди

None
None
SEOUL. YONHAP- Кazinform - Корея Республикасидаги мухолифат номзоди Юн Сок Ёл президентлик сайловида ғалаба қозонди. Бу ҳақда пайшанба куни Корея Марказий сайлов комиссияси маълум қилди, деб хабар беради Kazinfotm Yonhapга таяниб.

Юн Сок Ёл 48,56 фоиз овоз олган бўлса, унинг асосий рақиби, ҳукмрон «Тобуро» демократик партияси вакили Ли Чжэ Мён 47,83 фоиз овоз билан ғалаба қозона олмади. Президентлик пойгасида учинчи ўринни эгаллаган Сим Сан Чжон 2,37% овоз тўплади.

Миллий Ассамблеяда сўзга чиққан янги президент ўз тарафдорларига миннатдорчилик билдириб, унинг асосий мақсади мамлакат фуқаролари бирлигини мустаҳкамлаш эканини таъкидлади. Юн Сок Ёл мухолифат билан бирга халққа хизмат қилишини айтди. У ўзининг ғалабасини «буюк одамларнинг ғалабаси» деб атаган.


Сўнгги хабарлар
telegram