Жанубий Кореяда жазирама туфайли ҳалок бўлганлар сони 23 нафарга етди

Ўт ўчирувчилар маълумотларига кўра, 20 майдан июль ойининг охиригача иссиқлик билан боғлиқ касалликлардан 21 киши ҳалок бўлди, сешанба куни яна иккита ўлим қайд этилди.
Қурбонлар сони ўтган йилга нисбатан уч баробар кўп.
Сеулдан 243 километр жануби-шарқда жойлашган Йончхонда 70 ёшли фермер қуёш остида ишлаётган вақтида ҳушидан кетиб вафот этган. Яна бир 80 ёшли фермер Сеулдан 217 километр узоқликдаги Чонипда далаларида ишлаётганида тана ҳарорати кўтарилган. Касалхонага олиб борилган бўлса-да, юраги тўхтаб қолди.
Жанубий Кореянинг жануби-ғарбий соҳилидаги реабилитация қилинган Сэмангим ҳудудида ўтказилаётган 25-Жаҳон скаутлар саммитида жазирама туфайли 400 киши касал бўлгани маълум қилинган эди. Айни пайтда дунёнинг 158 давлатидан 43 мингга яқин ёш скаутлар жаҳон тадбирида иштирок этмоқда.
Яқинда ҳукумат тўрт йил ичида биринчи марта иссиқлик огоҳлантириш даражасини тўрт босқичли тизимнинг энг юқори даражасига кўтарди.
Бундай хавф даражаси мамлакатнинг аксарият ҳудудларида кундузи ҳаво ҳарорати 35 даража ва ундан юқори бўлганида жорий этилади. Кореяда эса уч кундан бери ҳаво ҳарорати 38 даражадан пастга тушмади.