Жанубий Кореяда Янги Ой йили муносабати билан 450 мингдан ортиқ киши махсус авф этилади

Жанубий Кореяда Янги Ой йили муносабати билан 450 мингдан ортиқ киши махсус авф этилади
Фото: pixabay.com

ASTANA. Kazinform - Корея президенти Юн Сок Ёл сешанба куни 450 мингдан ортиқ киши, жумладан, бешта тадбиркор ва етти сиёсатчи Янги Ой йили муносабати билан махсус афв этилишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Yonhapга таяниб.

Президент афв этилиши мумкин бўлганлар номини тилга олмади, рўйхат халқнинг иқтисодий тикланишига урғу берилгани ва ҳайдовчилар, ресторан саноати ходимлари, балиқчилар, йўловчи ва юк ташиш операторларига нисбатан қўлланилган турли маъмурий жазолардан озод қилинганини таъкидлади.

Юн Сок Ёл Вазирлар кабинети йиғилишида сўзга чиқди, унда ҳукумат авф этиш масаласини Янги Ой йилидан тўрт кун олдин муҳокама қилди.

— Ҳукумат кундалик иқтисодий фаолиятни енгиллаштириш чораларини кўришда давом этади. Умид қиламанки, байрам олдидан берилган афв халқ иқтисодига куч-қувват бағишлайди, — деди у.

Афв этиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлиги қошидаги комиссия томонидан кўриб чиқилади, сўнгра Вазирлар кабинети мажлисига муҳокама учун юборилади, шундан сўнг у президент томонидан тасдиқланади.

Жанубий Кореяда ҳукумат кўпинча янги йил бошида ёки 15 август Озодлик куни арафасида ҳукм қилинган сиёсатчилар, бизнес раҳбарлари ва бошқа жиноятчиларни махсус авф этади. Бу уларни яхши хулқ-атвори учун тақдирлаш ва миллий тотувликни мустаҳкамлаш учун амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар