Жанубий Кореяда туннелдаги ёнғин оқибатида олти киши ҳалок бўлди

None
SЕОUL. SINHUA-Кazinform - Сеулдан 20 километр жанубда жойлашган Гвачеон шаҳридаги автомагистралда овоз ўтказмайдиган туннелда содир бўлган ёнғин оқибатида жами олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пайшанба куни Ренхап агентлиги маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Sinhua агентлигига таяниб.

Ёнғин маҳаллий вақт билан 13:49 атрофида бошланган ва автобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида келиб чиққани тахмин қилинмоқда.

Заҳарли газдан заҳарланган 20 дан ортиқ киши даволанмоқда.

Воқеа жойига 50 га яқин ўт ўчириш машинаси ва техникаси, шунингдек, 140 га яқин ўт ўчирувчи жўнатилди. Маҳаллий вақт билан 14:40 атрофида ёнғин деярли ўчирилди.

Полиция ва ўт ўчириш бўлими авария ҳолатлари юзасидан суриштирув бошлашни режалаштирмоқда.

Фото: en.yna.co.kr

Сўнгги хабарлар
telegram