Жанубий Кореяда шифокорлар умуммиллий иш ташлашни режалаштирмоқда
Ўтган ҳафта ҳукумат тиббиёт мактабларига қабул квотасини 2000 ўринга ошириш режасини эълон қилди, бу 2006 йилдан бери чекланган ҳозирги 3058 ўриндан сезиларли даражада кўпдир.
Ушбу ҳаракат мамлакат муҳим соҳаларда шифокорлар етишмаслиги билан курашаётган бир пайтда амалга оширилди, чунки тиббиёт мутахассислари камроқ аҳамиятга эга, риск озроқ ҳудудларда амалиётни танлашади.
Тиббиёт ҳамжамиятининг айтишича, квоталар кўтарилиши тиббий таълим ва хизматлар сифатига путур етказиши мумкин.
Корея Тиббиёт Ассоциацияси пайшанба куни бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари ўтказишини айтди.
Яқинда бошқа тиббиёт бирлашмаси KIRA томонидан ўтказилган сўровга кўра, унинг аъзоларининг 88 фоизи норозилик акциясига қўшилишни режалаштирмоқда.
Шифокорлар иш ташлаши бўлса, ҳукумат кескин чоралар кўриши кутилмоқда. Қонунга кўра, шифокорлар ишга қайтиш тўғрисидаги буйруқни бажармаганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилса, ҳукумат уларнинг лицензияларини бекор қилиш ҳуқуқига эга.