Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликлар 10 кун ичида мамлакатни тарк этиши шарт
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларни 29 февралгача мамлакатни тарк этишга чақирди, деб хабар беради Каzinformнинг Тошкентдаги мухбири.

Маълумотларига кўра, Жанубий Кореяда ноқонуний яшаётган ўзбекистонликлар режалаштирилган жўнаб кетиш санасидан 3 кун олдин ихтиёрий равишда мамлакат иммиграция хизматига мурожаат қилишлари керак. Ушбу процедура давомида улар ваколатли орган мутахассисларига паспорт ва самолёт чиптасини тақдим этишлари керак.
Шунга кўра, миграция хизмати томонидан берилган гувоҳнома асосида ўзбекистонликлар ҳеч қандай муаммосиз ўз юртига қайтиши мумкин.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига кўра, Жанубий Кореяни ўз ихтиёри билан тарк этишга қарор қилган фуқаролар депортация қилинмайди. Агар ўзбекистонликлар ариза йўли билан мамлакатни тарк этса, уларга қонуний равишда ўша давлатга қайта киришга рухсат берилади.