Жанубий Кореяда ит гўштини истеъмол қилиш тақиқланади

Жанубий Корея ҳукумати йил охиригача Кореяда ит гўштини истеъмол қилишни 2027 йилгача бутунлай тўхтатиш бўйича махсус қонун жорий этишга рози бўлди, деб хабар беради Кazinform агентлиги The Korea Herald нашрига таяниб.

Жанубий Кореяда ит гўштини истеъмол қилиш тақиқланади
Фото: Pixabay

Президент маъмурияти ва ҳукмрон партия вакиллари итларни кўпайтириш ва сўйиш, шунингдек, ит гўшти етказиб бериш ва сотишни тақиқловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқишга келишиб олди.

Ўз фаолиятини ўзгартириш ёки тўхтатишга мажбур бўлган корхоналарга давлат молиявий ёрдам кўрсатади.

Ўтган йили Кореяда истеъмол учун итлар етиштирувчи 3500 га яқин фермер хўжалиги рўйхатга олинган.

Улар мамлакатдаги 3000 га яқин ресторанларни ит гўшти билан таъминлайди.

Ўтган йили ўтказилган сўров натижаларига кўра, мамлакатда 18 ва ундан катта ёшдагиларнинг 64 фоизи ит гўштини истеъмол қилиш нотўғри деб ҳисоблайди.

Сўнгги хабарлар