16:19, 23 Январь 2024 | GMT +5
Жанубий Кореяда бозордаги ёнғин оқибатида 227 дўкон ёниб кетди

Душанбага ўтар кечаси бозорни ёнғин қамраб олди. 361 нафар ўт ўчирувчи ва 45 та ўт ўчириш машинаси ёрдамида икки соат ичида асосий ёнғин назоратга олинди ва эрталабгача ёнғин тўлиқ ўчирилди.
Анъанавий денгиз маҳсулотлари бозорида 292 дўкондан 227 таси ёниб кетди.
Ёнғин бошланганда бозорда ҳеч ким бўлмаган ва жабрланганлар йўқ.
Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.