Жанубий Корея сунъий интеллектдан кундалик ҳаётда фойдаланиш доирасини кенгайтирмоқда

АI стратегияси бўйича маслаҳат кенгаши ўзининг биринчи йиғилишини ўтказди ва АIни барча соҳалардаги одамларга етказишга қаратилган 69 та лойиҳа бўйича инвестиция режасини тасдиқлади, дея маълум қилди Фан ва ахборот технологиялари вазирлиги.
Лойиҳалар кундалик ҳаётни яхшилаш, иш жойларини қўллаб-қувватлаш, давлат бошқарувини ривожлантириш, АI таълими ва ахлоқий дастурларга қаратилган.
Вазирликнинг таъкидлашича, лойиҳалар орасида 9 та ноёб болалар касалликларини ташхислаш ва даволаш учун сунъий интеллект асосидаги дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, 12 та жиддий касалликни аниқлашга ёрдам бериш, шунингдек, аутизм спектри бузилиши бўлган одамларни эрта ташхислаш ва даволаш учун сунъий интеллект асосидаги тиббий асбоблар яратиш киради.
Вазирлик, шунингдек, ногиронлар ва ёлғиз бошли кексалар каби заиф гуруҳларга ёрдам бериш учун сунъий интеллектдан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Ҳукумат, шунингдек, ҳуқуқ, тиббиёт ва психологик маслаҳат каби соҳалар учун ихтисослаштирилган сунъий интеллект хизматларини ривожлантиришга интилмоқда.
АI технологиялари шунингдек, ёнғинлар, сув тошқинлари ва юқумли касалликлар тарқалиши каби офатларга жавоб бериш имкониятларини ҳам яхшилайди, дея қўшимча қилди вазирлик.