Жанубий Корея Шимолий Кореянинг 15 нафар IТ-мутахассислари ва бир компаниясига нисбатан санкция жорий қилди
ASTANA. Kazinform - Жанубий Корея пайшанба куни Шимолий Кореянинг 15 нафар IТ-мутахассислари ва бир компаниясига ядро қуроли ва ракеталарни ишлаб чиқишни молиялаштиришга қаратилган ноқонуний киберфаолиятларга алоқадорликда айблангани учун санкция қўллашини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Yonhapга таяниб.
Санкциялар душанба куни кучга киради.
Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги 15 нафар мутахассисдан 14 нафари ноқонуний кибероперациялар орқали чет элда валюта ишлаб топишда гумон қилинганини айтди. Ушбу маблағлар КХДРда ядро ва ракета ишланмаларини ривожлантиришга йўналтирилган.
Барча мутахассислар Шимолий Корея ҳарбий саноат департаментининг қурол-яроғ ишлаб чиқариш ва тадқиқотлар билан шуғулланувчи 313-Бош бюроси билан алоқадордир.
Бюро Шимолий Корея IТ-мутахассисларини Хитой, Россия, Жануби-Шарқий Осиё ва Африкага юбориш билан шуғуллангани тахмин қилинмоқда.
Бюрога алоқадор бўлган яна бир мутахассис АҚШ ва Канададаги IТ-компанияларда сохта номлар остида ишлаган ва Пхеньянга катта миқдорда пул жўнатган.
Жанубий Корея, шунингдек, Chosun Kum Jong Economics Information Technology Exchange Co.ни IТ-мутахассисларини хорижга жўнатгани ва даромадларни Шимолий Корея режимига ўтказгани учун санкциялар рўйхатига қўшди.
Chainalysis маълумотларига кўра, Шимолий Корея 2024 йилда тахминан 1,3 миллиард долларлик криптовалютани ўғирлаган, бу ўша даврда глобал криптовалюта ўғирлгининг 61 фоизини ташкил қилган.
БМТнинг 2024 йилги панел ҳисоботида Шимолий Корея криптовалютани ўғирлашдан олган пулларининг 40 фоизини оммавий қирғин қуроллари дастурларига сарфлагани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида КХДР Корея Республикаси билан автомобиль ва темир йўл алоқаларини бутунлай узган эди.