Жанубий Корея рамён рекорд ўрнатди: Ўн ой ичида экспорт бир миллиард доллардан ошди

ASTANA. Kazinform – Корея маданиятининг хорижда оммавийлиги ортиб бораётгани муносабати билан Жанубий Корея тез тайёрланадиган рамён экспорти октябрь ойига келиб рекорд даражага етди, деб хабар беради Yonhap.

рамен
Фото: pixabay

Корея Республикаси Озиқ-овқат, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик вазирлиги маълумотларига кўра, рамён экспорти январдан октябргача 30 фоизга ошиб, 1,02 миллиард долларга етган.

Бу кўрсаткич 2023 йилдаги 952 миллион долларлик йиллик рекорддан ошиб кетди.

2024 йилнинг 10 ойида Хитойга экспорт ҳажми 18,6 фоизга ошиб, 206,8 миллион долларни ташкил қилди. АҚШга экспорт 65 фоизга ошиб, 176,5 миллион долларга етди. Нидерландияга экспорт 57,7 фоизга ошиб, 76,7 миллион долларни ташкил этди.

“Кореянинг тез тайёрланадиган рамёнини бутун дунё одамлари истеъмол қилади. Унинг талаби вақтинчалик ҳодиса эмас. Бундай натижага эришиш компанияларнинг истеъмолчилар эҳтиёжларини ўргангани ва маркетинг стратегияларини яратгани, ҳукумат эса уларни янги харидорлар топишда қўллаб-қувватлагани туфайли мумкин бўлди”, – деди озиқ-овқат, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик вазири Сон Ми Рён.

Сўнгги хабарлар