Жанубий Корея президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга боради

TASHKENT. Кazinform - Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль 13—15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади, деб хабар беради Кazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Жанубий Корея президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга боради
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Кореянинг Yonhap агентлиги хабарига кўра, Юн Сок Ёль Тошкентда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашмоқчи. Учрашув якунига кўра, қўшма ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

Кейинроқ икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Корея бизнес форумида иштирок этадилар, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) кўмагида ўтган йили очилган u-Enter инновацион тадбиркорлик маркази фаолияти билан танишадилар.

Бундан ташқари, Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасида муҳим хомашё етказиб бериш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Ташриф якунида Юн Сок Ёль ва унинг рафиқаси Ким Кон Хи Самарқанд шаҳрига ташриф буюришади.

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Корея президенти Юн Сок Ёль 11-13 июнь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.

Сўнгги хабарлар