Жанубий Корея президенти Буюк Британияга ташриф буюради

Жанубий Корея Буюк Британия
Фото: Yonhap

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль ноябрm ойида икки давлат муносабатларининг 140 йиллиги муносабати билан Буюк Британияга давлат ташрифи билан боради, дея хабар берflb Kazinform Yonhap агентлигига таяниб

Ташриф қирол Карл III нинг таклифига биноан бўлиб ўтади, дейилади президент девони матбуот хизмати хабарида. Ташриф саналари кейинроқ эълон қилинади.

Корея раҳбари ва биринчи хоним Ким Кеон Хи жорий йилнинг май ойида қирол Карл III тахтга ўтирганидан кейин Буюк Британиядаги биринчи давлат меҳмонлари бўлади.

Жанубий Корея етакчисининг Буюк Британияга илк ташрифи ўтган йилнинг сентябрида, қиролича Елизавета II нинг дафн маросимида иштирок этганида бўлган эди.

Бу йил Лондон ва Сеул 1883 йилда Буюк Британия ва Жанубий Кореянинг ўтмишдош давлатини бошқарган Чосон сулоласи ўртасида дўстлик, савдо ва денгизда сузиш шартномаси имзоланганини нишонламоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram