Жанубий Корея Қозоғистонга ўрмонларни тиклашда ёрдам беради

SEOUL. Kazinform –Ўрмон хўжалигида ҳамкорлик бўйича Осиё ташкилоти (AFoCO) Қозоғистонга ўрмонларни тиклаш ва ёнғинларнинг олдини олишда ёрдам беради. Бу ҳақда Сеулда мазкур ташкилот вице-президенти билан учрашувда парламент депутати Едил Жанбиршин келишиб олди, дея хабар беради Kazinform «Хабар 24»га таяниб.
None

ҚР Экология ва табиатдан фойдаланиш қўмитаси раиси Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари атроф-муҳит ва ривожланишига бағишланган парламент конференциясида иштирок этиш учун Кореяга келди. Мажилисмен бошқа давлатлардан келган ҳамкасбларига Қозоғистоннинг иқлим ўзгаришига қарши қандай курашаётгани ҳақида ҳам гапириб берди.

«50-60 йил давомида Кореяда ўрмонларни тиклаш мақсадида 11 миллиард дарахт экилди, 2,5 миллион гектар ер тикланди. Шу муносабат билан биз Корея томонига уларнинг бой тажрибасидан биз билан фойдаланишни таклиф қилдик. Уларнинг технологияларидан ёки биз учун муҳим бўлган бошқа имкониятлардан фойдаланишимиз мумкинми ёки фуқароларимизни амалиётга таклиф қилиш учун тренинглар ўтказиш муҳокама қилинди», – деди ҚР Парламент Мажлиси қўмитаси раиси Едил Жанбиршин.

Сўнгги хабарлар