Жанубий Корея космик агентлик очиш ниятида

Жанубий Корея Фан вазирлиги май ойида аэрокосмик департаментни ташкил этиш ниятида эканлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Yonhapга таяниб.

Жанубий Корея космик агентлик очиш ниятида
Фото: Yonhap

Миллий Ассамблея бу ҳафта бир қатор қонун лойиҳаларини, жумладан Корея Аэрокосмик маъмуриятини (KASA) ишга тушириш лойиҳасини қабул қилди.

KASA Жанубий Кореяга "аэрокосмик саноатни ривожлантириш орқали янги ривожланиш механизмини топишда" ёрдам бериши кутилмоқда, деди фан вазири Ли Чжон Хо.

Шунингдек, у KASAнинг учирилишини 2032 йилда Ойга космик кема юбориш ва 2045 йилда Марсни тадқиқ қилиш йўлидаги “катта қадам” деб атади.

KASA мамлакатнинг космик дастурларини, шунингдек, аэронавтика ва космик тадқиқотлар, жумладан, Ой ва Марсни тадқиқ қилиш лойиҳаларини бошқариш учун жавобгар бўлади.

Сўнгги хабарлар