Жанубий Корея кўчада мажбурий ниқоб тақишни бекор қилмоқда

Жанубий Кореяда эпидемиологик вазият ёмонлашгани муносабати билан 2020 йил октябр ойидан кўчада ниқоб тақиш мажбурийлиги жорий қилинган эди. Ниқоб тақиш режимига риоя қилмаганлик учун маъмурий жарима назарда тутилади.
Янгиликларга кўра, агар кўчада ижтимоий масофани сақлашнинг иложи бўлмаса, ниқоб тақиш тавсия этилади.
Бироқ, аввалгидек, 50 дан ортиқ киши иштирокида оммавий, спорт, маданий ва ҳордиқ чиқариш тадбирлари ўтказилаётганда очиқ ҳавода ниқоб режими мажбурий ҳисобланади.
Хабар берганимиздек, ўтган ҳафтада мамлакатда пандемия муносабати билан илгари киритилган ижтимоий чекловларнинг аксарияти, жумладан, умумий овқатланиш ва бошқа жамоат жойларининг иш вақти, йиғилишлар иштирокчилари сони бекор қилинди.
Жанубий Кореянинг нормал, коронавирусдан олдинги ҳаётга қайтиши CОVID-19 билан касалланишнинг камайиши фонида содир бўлмоқда.
Муаллиф: Руслан Сулейменов