Жанубий Корея ҳукумати рекорд миқдордаги меҳнат визалари бериш ниятида

Ҳукумат, шунингдек, Е-9 визасига эга хорижий ишчилар ишлаши мумкин бўлган соҳаларни кенгайтириб, ресторан, тоғ-кон саноати ва ўрмон хўжалигини ҳам қўшади.
Е-9 визаси меҳнатга рухсатнома тизими (Employment Permit System - EPS) орқали қўлда ва касбий бўлмаган иш билан шуғулланишни истаган ишчиларга берилади. Ушбу визани 16 давлат, жумладан Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари олишлари мумкин.
Ишлаб чиқаришда Е-9 визаси эгаларининг энг кўп сони - 95 000 та, қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликда - 16 000 та, хизматлар кўрсатиш соҳасида - 13 000 та, балиқчиликда - 10 000 та, қурилишда - 6 000 та ва кемасозликда - 5 000 та бўлади, қолган 20 000 виза соҳасидан қатъи назар тақсимланади, деб қўшимча қилди вазирлик.
Жанубий Кореяга Е-9 визаси билан кирган муҳожирлар сони 2021 йилда 52 минг ва 2022 йилда 69 минг бўлган бўлса, жорий йилда 120 мингга етди.